Жаҳон | 12:23 / 04.04.2018
10395
1 дақиқада ўқилади
S7 Airlines Самарқандга мунтазам рейсларни йўлга қўймоқда
Oneworld глобал авиация альянси иштирокчиси бўлган S7 Airlines 2018 йилнинг 30 апрелидан Москвадан Самарқандга парвозларни бошлайди. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар бермоқда.
Домодедово аэропортидан Самарқандга S7 Airlines’нинг тўғридан-тўғри мунтазам рейслари ҳар душанба кунлари амалга оширилади.
Москвадан учиш соат 21:35да, Самарқанд аэропортига қўниш маҳаллий вақт билан 03:35да. Самарқанддан ортга рейс сешанба кунлари 05:05да йўлга чиқади, Москвага 07:20да етиб келади. Парвозлар Airbus A320 замонавий лайнерларида амалга оширилади.
Мавзуга оид
09:09 / 20.12.2024
Самарқандда 19 ёшли аёл 16 ёшли қизни калтаклади
19:07 / 18.12.2024
Самарқандда автобус пиёдани уриб юборди
07:24 / 17.12.2024
Жиззах ва Самарқанд вилояти ҳокимларига ўринбосарлар тайинланди
19:08 / 16.12.2024