Спорт | 16:46 / 06.04.2018
10951
1 дақиқада ўқилади

Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси аниқланди

Фото: Getty Images

Мухлислар Европа чемпионлар лигаси 1/4 финали дастлабки учрашувларининг энг яхши футболчиларини аниқлаб олишди. Бу ҳақда УЕФА расмий сайти хабар тарқатди.

Унга кўра, «Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ ҳафтанинг энг яхши футболчиси деб топилди. Мисрлик футболчи учун сўровномада иштирок этганларнинг 57%и овоз берган. У «Манчестер Сити»га қарши учрашувда (3:0) гол ва голли пас муаллифига айланганди.

«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналдуга 35%, Хамес Родригес («Бавария») 5%, Жерар Пике («Барселона») – 4% овоз олган.

Мавзуга оид