Спорт | 23:39 / 07.04.2018
20360
2 дақиқада ўқилади

Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаут қилди. Uzbek Tigers муддатидан олдин ғалабага эришди

Бутунжаҳон бокс серияси — WSB тоифасига кирувчи мусобақада иштирок этаётган «Venezuela Caciques» ва «Uzbek Tigers» жамоалари ўртасидаги бокс кечасининг тўртинчи жанги бўлиб ўтди. 

-81 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган «Venezuela Caciques» вакили Налек Корбаж ўзбекистонлик Бектемир Мелиқўзиевга қарши рингга кўтарилди. Kun.uz мухбирининг хабар беришича, жангда ҳакамлар қарорига кўра, Бектемир Мелиқўзиев муддатидан аввал ғалаба қозонди. 

Бу жангдан сўнг «Venezuela Caciques» - «Uzbek Tigers»  жамоалари ўртасидаги умумий ҳисоб 1:3 кўринишини олди.

Маълумот учун, Венесуэлада юз бераётган мураккаб ижтимоий-сиёсий вазият туфайли жанглар Ўзбекистонда, Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида ўтказилмоқда. Шунга қарамай, C2 жамоаси ўйинларининг расмий мезбони Венесуэла жамоаси ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Термиз шаҳрида C1 жамоасининг барча жангларида Uzbek Tigers боксчилари рақибларига имконият қолдирмай, 5:0 ҳисобида мутлақ ғалабага эришганди.

Мавзуга оид