Спорт | 23:47 / 07.04.2018
59474
2 дақиқада ўқилади

Нокаут! Баҳодир Жалолов легионер кубалик боксчини «ухлатди»​

Бутунжаҳон бокс серияси — WSB тоифасига кирувчи мусобақада иштирок этаётган «Venezuela Caciques» ва «Uzbek Tigers»​ жамоалари ўртасидаги бокс кечасининг учинчи жанги бўлиб ўтди. 

+91 кг вазн тоифасида «Venezuela Caciques»​ вакили, кубалик Жордан Эрнандес​ ўзбекистонлик Баҳодир Жалоловга қарши рингга кўтарилди. Kun.uz мухбирининг хабар беришича, жангда ҳакамлар қарорига кўра, ўзбекистонлик Баҳодир Жалолов​​ муддатидан аввал ғалаба қозонди. У иккинчи раундда кубалик рақибини нокаут ҳолатига туширди. 

Бу жангдан сўнг «Venezuela Caciques»​ - «Uzbek Tigers»  жамоалари ўртасидаги умумий ҳисоб 1:4 кўринишини олди.

Маълумот учун, Венесуэлада юз бераётган мураккаб ижтимоий-сиёсий вазият туфайли жанглар Ўзбекистонда, Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида ўтказилмоқда. Шунга қарамай, C2 жамоасидан ўрин олган ўйинларнинг расмий мезбони Венесуэла жамоаси ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, C1 жамоасидан ўрин олган барча жангларда Uzbek Tigers боксчилари Термиз шаҳрида рақибларига имконият қолдирмай, 5:0 ҳисобида мутлақ ғалабага эришганди.

Мавзуга оид