Ўзбекистон | 16:28 / 08.04.2018
78879
1 дақиқада ўқилади
Самарқандда фожиали ЙТҲ. 8 киши ҳалок бўлди
Самарқанд вилояти Пайариқ туманида 2018 йил 7 апрель куни кечқурун мудҳиш автоҳалокат содир бўлди. 22 яшар ҳайдовчи бошқарувида бўлган «Кобальт» автомашинаси 23 яшар ҳайдовчи бошқараётган «Нексия» автомашинаси билан тўқнашиб кетган.
Самарқанд вилоят ИИБ ЙҲХБ вакилларининг «Kun.uz»га маълум қилишича, автоҳалокат натижасида жами 8 киши, жумладан, ҳар иккала машина ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган, автомобилларда бўлган яна уч нафар йўловчи турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Самарқанд вилоят ИИБ ушбу автоҳалокат юзасидан ҳозирча расмий хабар тарқатгани йўқ.
Мавзуга оид
09:09 / 20.12.2024
Самарқандда 19 ёшли аёл 16 ёшли қизни калтаклади
19:07 / 18.12.2024
Самарқандда автобус пиёдани уриб юборди
07:24 / 17.12.2024
Жиззах ва Самарқанд вилояти ҳокимларига ўринбосарлар тайинланди
19:08 / 16.12.2024