Фан-техника | 12:26 / 13.04.2018
12703
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Қандай қилиб ва нима учун «Beeline» «USENET»ни қўллаб қувватлайди?

Фото: USENET-2018

Марказий Осиёда биринчи «USENET» дигитал-конференцияси анъанага кўра 2018 йилнинг 27 апрел куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади. Beeline Ўзбекистон уч йилдан буён ушбу тадбирнинг бош ҳомийси бўлиб келмоқда.

Компания қандай тарзда ва нима учун ушбу лойиҳани қўллаб қувватлаши ва «Усенет2018»да у нимани тақдим қилишини «Beeline»дан сўрадик.

Бугунги кунда «USENET» майдончаси йилнинг энг оммавий трендларини муҳокама қилиш учун дигитал, маркетинг, контент ва ИТ соҳасидаги 1000 дан ортиқ мутахассис ва экспертларни йиғадиган майдончадир. Айни дамда ушбу майдонча диалог олиб бориш учун ва ушбу соҳаларнинг барчасини рақамли майдонда ривожлантиришга қаратилган ягона майдонча ҳисобланади.

Энг йирик телекомуникацион компания учун «USENET» нафақат муҳокама қилиш майдончаси ҳисобланади. Абонентлар сони 10 миллионга яқинлашган алоқа оператори ўзини трендлар пайдо бўлишини диққат билан кузатувчи ва инновацияларни яратувчиси сифатида намоён этмоқда.

Ҳозирги даврда барча TelCo – соҳа транформация жараёнини бошдан кечирмоқда, ва абонент билан бирга янада чуқурроқ онлайнга кириб кетмоқда. Ушбу тенденция бутун жаҳонда жуда ёрқин намойиш бўлмоқда ва кузатилмоқда, шунга қарамасдан абонентларнинг аксарияти ҳанузгача овози қўнғироқларни афзал кўришади, мобил интернет, дигитал-маҳсулотлар ва дата–трафик фойдаланувчилари йилдан йилга динамик равишда ошиб бормоқда. Айнан шунинг учун ҳам мобил операторлар – бозорнинг трендсеттерлари – ҳозирдан онлайн –аудиторияни жалб қилишга ва дигитал-маҳсулотарни яратишга ва ушбу фойдаланувчилар гуруҳи учун ечимларни топишга ўз диққатини қаратган.

Жорий йилда «USENET» доирасида «Beeline» компанияси иштирокчиларга мавжуд дигитал-маҳсулотларини ва инновацион ечимларини тақдим қилмоқда. Компания маърузачилари қандай қилиб ва нима сабабдан «Beeline» янги хизматларни ишга тушираётганини ва онлайн-маконда абонентлар билан алоқа нуқталарини ва қайси йўналишда уяли алоқа операторини юргизиш ҳақида батафсил гапириб берадилар. Бозордаги ҳамкасблари билан биргаликда, мобил алоқа операторлари мутахассислари кенг аудиторияга янги инновацион ечимларни эълон қиладилар ва нима учун “Beeline“га «Beepul» ўз тўлов хизмати керак эканлигини тушунтирадилар. 

«USENET»да бу йили тақдим этилган спикерлар ва мавзулар тўғрисидаги батафсил маълумот http://www.usenet.uz расмий сайтида тақдим қилинган. Эслатиб ўтамиз,қуйидаги мавзулар ушбу йилдаги конференция марказидадир – блокчейн ва криптовалюталар, контент ва интернет-маркетинг.

- USENET – бу турли мамлакатлардан йиғилган ўз касбининг мутахассислари бўлган экспертлар мулоқоти учун мўлжалланган энг обрўли майдончаларидан биридир. Ҳар йили ушбу тадбирда дунёнинг турли чеккасидан турли компаниялар вакиллари йиғилиши – ушбу конференциянинг қай даражада долзарблиги, замонавийлиги ва аҳамиятлилигини билдирувчи кўрсаткичдир. Ушбу майдонча бизнинг ёрдамимизда ўз фаолиятини муваффақиятли амалга ошираётгани ва мамлакатнинг дигитал-индустриясида трендлар етакчиси сифатида фаолият юритаётгани бизни жуда қувонтиради. Айниқса конференция экспертизаси даражаси ошиб бораётгани жуда қувонтиради: ташкилотчилар йилдан йилга, иштирок этишни истовчилар геометрик равишда кўпайиб бораётганига қарамасдан ҳамкорларни ва спикерларни танлаш масаласига жуда жиддий ёндашмоқдалар. Биз доимо қўлимизни пульсда ушлаб туришга ҳаракат қилмиз, бозор инновациялари ва трендларини доимо кузатиб борамиз, ва ўзимиз томонимиздан унинг ривожланишига ҳар томонлама ҳисса қўшишга тайёрмиз, – деди «Beeline Узбекистан» компаниясининг бош директори Дмитрий Шуков.

Конференцияга билет олиш учун Telegram-канали: https://t.me/usenet18 га ёзилиш ёки тадбирнинг расмий сайтида рўйхатдан ўтиш лозим.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид