Жамият | 17:02 / 19.04.2018
13467
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда 7 киши қўзиқориндан заҳарланди, улардан бири вафот этди

Фото: Depositphotos

Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида яшовчи фуқаро О.Д. 2017 йилнинг март ойида “Авиасозлар” бозоридаги нотаниш сотувчидан 3 хил турдаги 18 кг қўзиқорин сотиб олган, деб хабар бермоқда ФВВ ахборот хизмати.

О.Д. қўзиқоринларни куз-қиш мавсумида истеъмол қилиш учун уй шароитида консервалаб сақлаб қўяди.

Сентябрь ойида, аниқроғи 12 сентябрь куни фуқаро О.Д. консерваланган қўзиқоринларни бир қисмини “Олой” бозорида сотади. Айнан шу кундан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институтига овқатдан заҳарланиш ташхиси билан беморлар кела бошлади. Жами 7 нафар бемор даволаниш учун келиб, улардан бир нафари – М.К. оғир заҳарланиш билан вафот этган.

Яшнобод туман судининг мазкур туманда жойлашган 61-сонли мактабда ўтказилган сайёр йиғилишида фуқаро О.Д. бўйича суд ҳукми ўқилди.

Жабрланувчиларнинг даъвоси йўқлиги ва бошқа енгиллаштирувчи ҳолатлар инобатга олиниб судланувчига нисбатан тайинланган 3 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси 1 йилу 6 ой синов муддатига алмаштирилди.

Мавзуга оид