Жамият | 01:56 / 20.04.2018
35361
1 дақиқада ўқилади

Фельдшер ўзидан 5 ёш катта аёлнинг номусига тегмоқчи бўлди – ИИВ

Фото: KUN.UZ

Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида жиноят содир бўлди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Қайд этилишича, 13 апрель куни соат 22.00ларда, Д.Ранов кўчасида яшовчи, 1-сонли Сил касалликлари диспансери фельдшери, 1992 й.т. Қ.Х. маст ҳолда ўзидан, беш ёш катта бўлган таниши, (исми ўзгартирилган) Б.И.ни уйида уни зўрлаб номусига тегмоқчи бўлган. 

Мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 6 апрель куни Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл туманида 24 ёшли қизни зўрлаб, номусига теккан шахс ушланганди.

14 апрелда эса Қорақалпоғистон Республикасининг Кегейли туманида танишини зўрлаб, номусига тегмоқчи бўлган шахс ушланди.

Мавзуга оид