Жаҳон | 13:10 / 22.04.2018
12146
1 дақиқада ўқилади

Ереванда намойишчилар етакчиси қўлга олинди

Ереванда полиция ходимлари мухолифатчилар етакчиси, депутат Никол Пашинянни қўлга олди. Бу ҳақда Sputnik Armenia хабар тарқатди.

Агентлик маълумотига кўра, Эребун тумани маъмурияти биноси олдидаги намойишчилар тарқатиб юборилган.

Йиғилганларни ҳайдашга полициячилар билан бирга «ниқобли ҳарбийлар» ташланган. Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари махсус воситаларни қўллашган. 

Қайд этилишича, намойишчилар етакчиси воқеа жойидан олиб кетилган.

Бундан олдинроқ Арманистон бош вазири Серж Саргсян Пашинян билан музокара ўтказиш учун келгани, аммо мулоқот давомида музокара жойини тарк этгани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга оид