Фан-техника | 16:35 / 25.04.2018
6119
1 дақиқада ўқилади

USENET 2018’да спикерларнинг чиқишлари бўйича дастур эълон қилинди

Фото: USENET-2018

USENET 2018 халқаро digital конференциясининг расмий сайтида спикерларнинг чиқишлари бўйича дастур эълон қилинди. Конференциянинг очилиш маросими 27 апрель куни соат 09:30да бошланади. Анъанага мувофиқ, тадбир International Hotel Tashkent меҳмонхонасининг иккита залида бир кун давомида ўтказилади.

Жорий йилда USENET доирасида Ўзбекистон, Россия, Қозоғистоннинг 30дан ортиқ компанияларининг вакиллари иштирок этишади. Сўнгги вақтларда энг кўп муҳокама қилинган блокчейн ва контент, интернет-маркетинг каби мавзулар анжуман диққат марказида бўлади. 

Ledokol Group медиа-агентлиги тадбир ташкилотчилари саналади. Конференция Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги кўмагида ташкил этилмоқда.

Beeline Uzbekistan – конференциянинг бош ҳамкори ҳисобланади.

Samsung, Click мобил банкинг тизими, “Одноклассники” ижтимоий тармоғи анжуманнинг ҳомийларидир.

Конференцияга таклифнома билан кириш мутлақо бепул. Бунинг учун конференция расмий сайтида ариза қолдирсангиз бас.

Мавзуга оид