Фан-техника | 12:48 / 29.04.2018
22060
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва бошқа кўплаб давлатларда Telegram ишламаяпти

Telegram мессенжери Европа ва Россиядан кейин Ўзбекистон ва яна бошқа давлатларда ишламай қолди.

Аввалроқ Миср, Кувайт ва Сальвадорда Telegram ишламаётгани маълум қилинганди.

downdetector.com сервиси маълумотларига кўра, 29 апрель ҳолатига кўра, Telegram қўшни Қозоғистонда, Яқин Шарқда (Ливан, Ироқ, Эрон) ва Африкада (Гана, ЖАР), Европанинг кўплаб давлатлари ва АҚШда ишламаяпти.

29 апрелга ўтар кечаси мессенжер асосчиси Павел Дуров твиттерда Telegram’нинг европалик фойдаланувчилари серверлар қизиб кетгани сабабли яқин соатларда мессенжерга уланиш билан муаммоларга дуч келишлари мумкинлигини маълум қилган.

P.S: Telegram мессенжери орқали KUN.UZ’ни кузатаётган ўқувчилар TamTam мессенжерида фаолият юритаётган каналимизга аъзо бўлган ҳолда, илгари қандай бўлган бўлса, худди шундай қулай ва осон ҳолда қайноқ янгиликларни ўқиб боришлари мумкин. Бунинг йўли осон – шунчаки мана бу линкни босинг ҳамда бизнинг каналимизга аъзо бўлинг.

 

Мавзуга оид