Жамият | 15:53 / 29.04.2018
21433
2 дақиқада ўқилади

Бойсун: Жонли табиат қўйнида аэростатлар парвози (видео+фото)

28-29 апрель кунлари "Бойсун баҳори" фестивали бўлиб ўтиши ҳақида хабар берилган эди. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасидан KUN.UZ'га хабар берилишича, Сурхондарёдаги Бойсун шаҳрида фестиваль айни паллада. 

У ерда ҳам ваъда қилинганидек, халқаро аэронавтика ассоциацияси спортчилари жойлашган беш аэростат ҳавога кўтарилди. Таъкидлаш жоизки, Бойсунда бир вақтнинг ўзида ҳавога кўтарилган аэростатлар ўзгача манзара касб этди. Байрамга йиғилган маҳаллий аҳоли ҳаво шарлари парвозини олқишлар билан кутиб олди.

Манзарали тоғ этакларида жойлашган Бойсуннинг ўзига хослиги шундаки, у ердаги маҳаллий халқ қадимий урф-одат ва анъаналарини бугунга қадар сақлаб қолган. Бу анъаналар тарихи эса бир неча минг йилларга бориб тақалади. 

Фото:  Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

"Бойсун баҳори" фестивални ўтказишдан мақсад - нафақат Бойсунда, балки Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ҳам ардоқлаб сақланиб келинувчи ўтмиш меросини тўплаш ва намойиш қилиш. 

Фото:  Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

Тоғолди ҳудудларида ўтовли лагерлар, расталар, саҳналар қурилди, уларда халқ ансамбллари чиқиш қилмоқда. Махсус майдонларда полвонларимиз кураш, кўпкари каби миллий ўйинларда куч синашишмоқда. Фестивалга ташриф буюрган меҳмонлар дорбозлар, рақс дасталари дастурларини томоша қилиб, завқ олишлари мумкин ва буларнинг бари жонли табиат фонида рўй бермоқда. 

Фото:  Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси
Фото:  Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси
Фото:  Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси
Фото:  Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси
Фото: Facebook /Эльмира Тухватуллина
Фото: Facebook /Эльмира Тухватуллина

 

Мавзуга оид