Жаҳон | 20:01 / 30.04.2018
6426
1 дақиқада ўқилади
Бразилиялик сёрфчи 25 метрлик тўлқинни “жиловлай олди”
Бразилиялик сёрфчи Родриго Кокса 25 метрлик тўлқинни забт этиб, жаҳон рекордчисига айланди. Бу ҳақда South China Morning Post нашри хабар бермоқда.
2017 йил ноябрда Португалияда Кокса 24,38 метр баландликдаги тўлқин устида сёрф учган. 2018 йил апрель охирида Жаҳон сёрфинг лигаси (WSL) ҳаками ушбу рекордни расман қайд қилди. Бразилиялик “Энг катта тўлқин” йўналишида ғолиб бўлган ҳамда жаҳон рекордчисига айланган.
“Орзу рўёбга чиқди”, деб айтган Коксанинг ўзи мукофотланиши маросимида.
Бу борадаги аввалги рекорд 2011 йилда 23 метр баландликдаги тўлқинни забт этган америкалик Гарретт Макнамарага тегишли бўлган.
Мавзуга оид
13:03 / 05.10.2024
Энг хавфли пляжлардан бири: Исландиядаги қора қумли соҳилда сайёҳларни нима кутади?
10:24 / 18.09.2018
Жиддий фалокатнинг кутилмаган белгилари топилди
23:35 / 11.05.2018
Жанубий яримшардаги энг катта тўлқин қайд қилинди
18:02 / 17.07.2017