Жаҳон | 15:18 / 01.05.2018
13433
1 дақиқада ўқилади

Жанубий Корея президенти Ким Чен Инга махсус флешка берган

Фото: EPA-EFE/KOREA SUMMIT PRESS / POOL

Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин КХДР етакчиси Ким Чен Ин билан учрашувда унга брошюра ва ичида янги иқтисодий тузилма режаси бўлган флешкани топширди. Бу ҳақда “Чунан ильбо” газетаси Жанубий Корея президенти маъмуриятига асосан хабар қилмоқда.

Флешкада Корея ярим ороли иқтисодиёти Шимол ва Жанубнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан қандай ривожланиши мумкинлигига доир тақдимот бор. Нашр хабарига кўра, гап Жануб ва Шимолнинг Шимолий Корея ядросизланганидаги ҳамкорлиги ҳақида кетяпти. Лойиҳа тафсилотлари очиқланмаган, бироқ маълум бўлишича, унинг бир қисмида электростанциялар ҳақида сўз юритилган, бу эса Жанубий Кореянинг КХДРда энергетикани ривожлантириш бўйича таклифларини англатади.

Эслтиб ўтамиз, аввалроқ Жанубий Корея президенти Трамп ва Ким Чен Иннинг учрашуви учун жой топгани, у ҳар икки Корея ўртасидаги Пханмунжом қуролсизлантирилган ҳудудда бўлиб ўтиши мумкинлиги хабар қилинганди.

Мавзуга оид