Жаҳон | 20:17 / 02.05.2018
21442
2 дақиқада ўқилади

АҚШ суди Эронга 11 сентябрь терактлари бўйича кўп миллиардлик товон пули тўлаш мажбуриятини қўйди

Фото: AP/ Chao Soi Cheong

АҚШ суди Эрон зиммасига 2001 йил 11 сентябрдаги терактлар қурбонлари яқинларига кўп миллиард долларлик товон пули тўлаш мажбуриятини қўйди. Бу ҳақда The Hill нашри хабар берди

Товон пули миқдори у тўланаётган одамлар қурбонларнинг кими эканлигига қараб фарқланади: марҳумларнинг турмуш ўртоғи ёки рафиқасига 12,5 млн доллардан, ота-оналари ва фарзандларига 8,5 млн доллардан, ака-ука ва опа-сингилларига 4,5 млн доллардан қилиб белгиланган.

11 сентябрдаги терактларни тергов қилиш бўйича махсус комиссия Эроннинг терактларга алоқадорлигининг исботларини аниқлай олмаган бўлса-да, Нью-Йорк суди ҳукмни чиқариш учун Теҳроннинг “Ал-Қоида” террорчилик гуруҳига моддий ёрдам кўрсатганини етарли деб ҳисоблаган.

11 сентябрдаги терактлар қурбонлари қариндошлари 2004 йилда Эрон ҳукуматига қарши даъво аризаси топширгандилар.

Нашрнинг таъкидлашича, Теҳрон АҚШ суди белгилаган пулларни тўлаши даргумон. Шунга қарамай, суднинг қарори қурбонлар яқинларига Эрон фуқаролари ва компанияларининг АҚШдаги ҳисоб рақамларидан ундириладиган маблағларга умид қилишларига имкон беради.  

Мавзуга оид