Ўзбекистон | 22:40 / 02.05.2018
20114
2 дақиқада ўқилади

Тошкент кўчалари бўйлаб иккинчи жаҳон уруши ҳарбий техникалари айланди

Мудофаа вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши томонидан Иккинчи жаҳон уруши йилларидаги ҳарбий техникаларда ўша йилларнинг ҳарбий кийимини кийган ҳарбий оркестр ва ансамбль ижодкорларининг Тошкент кўчалари бўйлаб ҳаракатланиши ва куй-қўшиқларни ижро этишидан иборат акция ўтказилди. Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати KUN.UZ'га шу ҳақида хабар берди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Бу акция пойтахт аҳолиси ва меҳмонларида катта таассурот қолдирди. Тадбирда уруш даври ҳарбий кийимларини кийган ҳарбий хизматчилар юк автомобиллари бортидан жой олиб, фашизм устидан қозонилган ғалаба, тинчлик ва осойишталикка бағишланган ўша даврдаги ва бугун оммалашган ўзбек тилидаги ҳарбий куй-қўшиқларини куйлашди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Автомобиллар колоннаси Усмон Носир ва Амир Темур кўчалари бўйлаб ҳаракатланиб, Шота Руставели, Темурийлар тарихи давлат музейи, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши биноси олдида тўхтаб ўтди. Кўп ҳайдовчилар автоколоннага ҳамроҳ бўлишди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Тадбир ёшларни боболаримиз жасоратидан ибрат олишга, мустақил Ўзбекистон учун янада фидойи бўлишга ундади. Бундай тадбирлар эл-юртимизнинг тинч ва осуда ҳаётини ҳимоя қилишда курашиб жон берган, ҳеч қачон ёвуз душман олдида бош эгмаган аждодлар номлари ва хотираси халқимизнинг ёдида умрбод, абадий сақланишига хизмат қилади. 

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

 

Мавзуга оид