Ўзбекистон | 19:44 / 04.05.2018
26539
1 дақиқада ўқилади

Бобомурод Абдуллаев иши якунланди: ҳукм қачон эълон қилиниши маълум

Фото:Facebook/Bobomurod Abdulla

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 159-моддаси 4 қисмида назарда тутилган жиноятни амалга оширганликда айбланаётган журналист Бобомурод Абдуллаев, блоггер ва ўқитувчи Ҳаётхон Насриддинов, ишбилармон Равшан Салаев ва Шавкат Оллоёровга нисбатан юритилаётган суд иши ўз ниҳоясига етди. Бу ҳақда суд мажлисида иштирок этган Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

Бугун, 4 май куни судланувчи Шавкат Оллоёров суд мажлисида сўнгги сўзини айтиб, унга нисбатан оқлов ҳукми чиқарилишини сўради. Судья Зафар Нурматов эса душанба, 7 май куни соат 16:00га қадар суд маслаҳатлашувга киришини эълон қилди.

Шундай қилиб, ҳукм 7 май куни ўқиб эшиттирилиши айтилмоқда.

Мавзуга оид: Прокурор Бобомурод Абдуллаевни 5 йилга озодликдан маҳрум этишни сўради

                       «Сўз эркинлиги бўлганда, мен яширинмасдим». Бобомурод Абдуллаев иши якунланди

Мавзуга оид