АҚШ бутун флотини лазер қуроли билан қуроллантирмоқчи
АҚШ флотида Phalanx MK-15 зенит артиллерия мажмуаси ўрнини Helios лазер қуроли эгаллайди.
Daily Star нашри маълумотларига кўра, суперкучли қурол АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг барча жанговар кемаларида ўрнатилади ва кўплаб хавфлардан, жумладан дронлардан ҳимоялай олади.
“Гап учувчисиз парвоз қурилмалари, кичик кемалар ва яқин масофага мўлжалланган баъзи қуроллардан ҳимоялашга зарур куч ва нур структурасига эга лазер ҳақида кетмоқда”, деб маълум қилган нашр манбаси.
Бундан ташқари, лазерлар ҳарбий-денгиз кучларига кемаларда баъзи ноқулайликларга сабаб бўлувчи ўқ дори сақлаш заруратидан воз кечишга имкон беради.
Бироқ мутахассисларнинг таъкидлашича, лазер қуроли учун ҳали унга мос электр таъминоти яратиш лозим.
Мавзуга оид
21:56 / 11.12.2024
Британия биринчи марта дронни лазер ёрдамида уриб туширди
23:31 / 15.12.2021
АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари лазер қуролини синовдан ўтказди
13:49 / 16.12.2017
Лазер ва биологик қуролни қўллаш ҳарбий жиноятлар қаторига киритилди
08:04 / 09.12.2017