Жамият | 23:08 / 07.05.2018
19094
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда ота ўз ўғлини пичоқлаб ўлдирди

Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида қотиллик юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Қайд этилишича, 6 май куни Бошқудуқ маҳалласида яшовчи Х.Х. уйида оилавий жанжал оқибатида шу маҳаллада яшаган ўғли, Ж. Х.нинг чап кўкрак қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган. 

Натижада Ж.Х. воқеа жойида вафот этган. Х.Х. қўлга олинган.

 

Мавзуга оид