Жирафа номдор кинорежиссёрнинг ўлимига сабаб бўлди
Кинорежиссёр Карлос Карвальо ЖАРда фильмни суратга олиш вақтида жирафанинг зарбасидан кейин ҳалок бўлди. Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда.
Карвальо сайёҳлар ёввойи табиатни томоша қилгани келадиган маҳаллий фермалардан бирида ҳайвонларни йирик планда суратга олаётган бўлган. Лаҳзалардан бирида режиссёр ёнига жирафа яқинлашиб, режиссёрга боши билан шундай зарба берганки, у бир неча метрга отилиб кетган.
“Мен Карлос ёнида турганимда, жирафа тўсатдан бўйнини силкитиб, унинг бошига зарба берди. Карвальо зарбадан 4-5 метр нарига отилиб кетди”, деб айтган воқеа гувоҳи, оператор Дирк ван дер Мерв.
Шундан кейин режиссёр Йоханнесбургдаги шифохонага олиб кетилган, бироқ олинган жароҳатлардан вафот этган.
Ферма эгалари жирафанинг бунда айби йўқлигини ва режиссёр хавфсизлик қоидаларини инобатга олмаганини таъкидлашмоқда.
Карвальо ўзининг ёввойи табиат ҳақидаги фильмлари билан танилган бўлиб, бир нечта нуфузли мукофотлар, жумладан “Кумуш шер” ва Африка кинематография академиясининг мукофоти билан тақдирланган.
Мавзуга оид
15:47 / 04.12.2024
Европада бўриларни муҳофаза қилиш мақоми 2025 йилдан бошлаб пасайтирилади. Уларни овлаш осонлашиши мумкин
23:32 / 10.10.2024
Дунёда охирги 50 йилда ёввойи ҳайвонлар сони 73 фоизга қисқариб кетгани маълум бўлди
18:04 / 01.12.2023
Итлар қуршовида қолган фил ва муздан ором топган айиқ — 2023 йилнинг энг яхши ёввойи табиат суратлари
14:40 / 23.02.2023