Спорт | 17:19 / 09.05.2018
22768
1 дақиқада ўқилади
Икки карра олимпия чемпиони номусга тегишда айбланмоқда
Америкалик таэквондочи, икки карра олимпия чемпиони Стивен Лопес жинсий жиноятларда айбланмоқда.
ESPN маълумотига кўра, тўрт нафар аёл 39 ёшли спортчи ва унинг акасини жинсий зўравонликда айблаб чиққан.
Таъкидланишича, Лопеснинг акаси айбловларни рад этмоқда.
Жабрланган аёллар томонидан даъво аризалари АҚШ Миллий олимпия қўмитаси ва АҚШ таэквондо федерациясига нисбатан ҳам берилди. Қайд этилишича, улар бундай вазиятга йўл қўйиб беришган.
Америкалик 2000, 2004 йиллардаги олимпия чемпиони, 2008 йилги ўйинларнинг бронза медали соҳиби, кўп карра жаҳон чемпиони саналади.
Мавзуга оид
17:40
Байден 2025 йил учун рекорд даражадаги АҚШ мудофаа бюджетини тасдиқлади
17:05
АҚШда сўнгги 4 йилда 749 нафар ўзбекистонлик ҳибсга олинди
15:04
Давлат департаменти АҚШ фуқароларини Беларусни зудлик билан тарк этишга чақирди
12:27