Қозоғистондаги норозилик намойишларини ким ташкиллаштиргани айтилди
Айни дамда хорижда яшаётган қозоғистонлик собиқ банкир ва расмий Остонанинг танқидчиси Мухтор Аблязов Қозоғистоннинг бир неча шаҳарларида 10 май куни ўтказилган норозилик намойишларининг ташкилотчиси ўзи эканини маълум қилди.
М.Аблязов бўлиб ўтган норозилик намойишларига алоқаси бор ёки йўқлиги ҳақидаги саволга жавоб қайтариб, мессенжер орқали шундай ёзган: «Сиз ғалати саволлар беряпсиз. Мен мамлакатдаги барча митингларнинг ташкилотчисиман».
10 май куни Остона, Олмаота, Уральск, Ақтобе, Атирау ва Чимкент каби шаҳарларда ҳукумат билан мувофиқлаштирилмаган норозилик акциялари бўлиб ўтди, уларнинг иштирокчилари «сиёсий маҳбусларни озод қилиш» ва «қийноқларни тўхтатиш»ни талаб қилишган ҳамда мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий вазиятдан ташвишда эканликларини билдиришган. Намойишлар пайтида ўнлаб одамлар қўлга олинди.
Кузатувчилар ва иштирокчиларнинг баҳолашича, Олмаота ва Остонада полициячиларининг сони акциялардаги қатнашчилар сони билан тенг бўлган. Олмаота шаҳрида тахминан 80 киши қўлга олинган. Остона шаҳрида тўпланган қарийб юз кишининг кўпчилиги полиция томонидан ушланган ва автобусда милиция бўлимига олиб кетилган. Ҳудудларда эса акциялар нисбатан кичик кўриниш олди ва у ерда ҳам оммавий қўлга олишлар билан якунланди.
М.Аблязов Қозоғистонда «БТА Банк»дан кўп миллиардлик ўғирликлар, уюшган жиноий гуруҳни ташкил этиш ва бошқа жиноятларда айбланмоқда. М.Аблязовнинг ўзи бу айбловларни рад этмоқда ҳамда улар сиёсий сабабларга эга эканини билдирмоқда. 2016 йил охирида Франция расмийлари Россия ва Украинага М.Аблязовни экстрадиция қилиш бўйича рад жавоби берди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Остона ва Олмаотада норозилик намойишлари ўтказилгани, ўнлаб кишилар қўлга олингани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
20:58 / 26.12.2024
Катта эҳтимол билан Россия ракетаси зарба берган. Оқтовдаги авиаҳалокатнинг иккинчи кунига келиб яна нималар маълум?
19:17 / 26.12.2024
Озарбойжон самолёти Россия ракетаси сабабли ҳалокатга учраган – Euronews
16:55 / 26.12.2024
Қозоғистондан Ўзбекистонга нефт маҳсулотлари ташиладиган махфий туннел топилди
22:27 / 25.12.2024