Ғазода «Ҳалокат куни». Ҳалок бўлган фаластинликлар сони ортиб бормоқда
Ғазо секторида исроиллик ҳарбийлар билан тўқнашув оқибатида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 37 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлигига асосланган ҳолда Associated Press хабар тарқатган.
Тўқнашувлар оқибатида жароҳатланганлар сони 3000 нафарга яқинлашган.
Дастлабки хабарларда намойишлар вақтида 10 киши ҳалок бўлгани айтилганди. Шундан бери қурбонлар сони ортиб бормоқда.
13-14 май кунларида Ғазо секторида АҚШ Исроилдаги элчихонасини Тель-Авивдан ал-Қудсга (Қуддус) кўчиришидан норози бўлган фаластинликлар намойиш ўтказди, бу намойиш қуролли тўқнашувларга айланиб кетди.
Қолаверса, 15 май куни фаластинликлар учун Накба кунидир, бу кунни «Ҳалокат куни» деб ҳам аташади. Бу кун 1948 йил 14 майида Исроил давлатига асос солинишидан кейин келиб чиққан.
Бугун, маҳаллий вақт билан соат 16:00да Ал-Қудсда Американинг янги элчихонаси очилиш маросими бошланди.
Мавзуга оид
19:00 / 25.12.2024
“Матрица”нинг бузилиши ва тарихий ордер
13:38 / 24.12.2024
“Болалар совуқдан музлаяпти” – БМТ вакиллари қиш фаластинликлар ҳаётини янада оғирлаштираётганини маълум қилди
13:36 / 19.08.2024
Миср: Ғазода ўт очишни тўхтатиш - минтақада кескинликни бартараф этиш учун асос
11:45 / 19.08.2024