Ўзбекистон | 13:15 / 16.05.2018
17520
2 дақиқада ўқилади

Электрон рақамли имзо калитини бериш тартиби соддалаштирилди

Фото: Pixabay

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги Давлат хизматлари марказлари орқали электрон рақамли имзо калитини рўйхатга олиш ва электрон рақамли имзо калитининг сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” телеграм-канали хабар берди.

Мазкур Регламент билан Давлат хизматлари марказлари орқали электрон рақамли имзо калитини рўйхатга олиш ва электрон рақамли имзо калитининг сертификатини бериш учун тўловлари ва давлат хизматини кўрсатиш муддатлари қисқартирилди.

Давлат хизматлари марказлари орқали электрон рақамли имзо калитини рўйхатга олиш ва электрон рақамли имзо калитининг сертификатини бериш касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларининг ўқувчиларига электрон рақамли имзо калитлари сертификатлари бепул берилади.

Давлат хизматлари марказлари орқали электрон рақамли имзо калитини рўйхатга олиш ва электрон рақамли имзо калитининг сертификатини бериш давлат хизматининг муддати 3 иш соатидан 40 минутга қисқартирилди.

Бундан ташқари, мурожаат этувчилар Давлат хизматлари марказлари орқали электрон рақамли имзо калитини рўйхатга олиш ва электрон рақамли имзо калитининг сертификатини бериш юзасидан туман (шаҳар) давлат хизмати марказларига ўзи келган ҳолда ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиши мумкин. 

Мавзуга оид