Спорт | 07:42 / 16.05.2018
13148
1 дақиқада ўқилади

Йоахим Лёв ўз келажаги бўйича бир қарорга келди

Фото: Getty Images

Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв немис футбол иттифоқи билан шартномасини 2022 йилгача узайтирди.

Шунингдек, жамоада мураббийнинг ёрдамчилари Томас Шнайдер ва дарвозабонлар мураббийи Андреас Кепке ҳам қоладиган бўлди – улар ҳам шартномани қайта имзолашди, деб хабар бермоқда ташкилот сайти.

Лёв Германия терма жамоасига 2006 йилдан бери устозлик қилмоқда. Бунга қадар у термада Юрген Клинсманнинг ёрдамчиси бўлган.

Мутахассис терма билан ЖЧ-2014, Конфедерациялар кубоги-2017да ғалаба қозонган, Европа чемпионатларида кумуш ва иккита бронзани ҳамда ЖЧ-2010да бронзани қўлга киритган.

Мавзуга оид