Жаҳон | 11:55 / 19.05.2018
21527
1 дақиқада ўқилади

АҚШ бомбардимончилари КХДР туфайли ўз йўналишини ўзгартирди 

Фото: АҚШ ҳаво кучлари

АҚШ, Жанубий Корея ва Япония иккита B-52 бомбардимончисининг йўналишини ўзгартириш ҳақида келишиб олди. Бу ҳақда CNN ўз манбасига таянган ҳолда хабар бермоқда.

Телеканал маълумотларига кўра, Америка самолётлари Корея ярим ороли жануби-шарқига яқинлашган. Бироқ, йўналишни ўзгартиришган ва Жанубий Корея ҳаво ҳудудига киришмаган.

Таъкидланишича, B-52’нинг парвози ҳам белгиланган муддатдан бир кун аввал бошланган.

Экспертларнинг фикрича, АҚШ бомбардимончилари дастлабки йўналишдан, Шимолий Корея ҳукуматининг Вашингтон ва Сеул ҳарбий машқларига кескин реакцияси туфайли четлашган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ким Чен Ин икки йил ичида биринчи марта партия ҳарбий комиссиясини чақирганди.

 

Мавзуга оид