Жаҳон | 07:34 / 19.05.2018
27235
2 дақиқада ўқилади

Ниғматулла Йўлдошев Ал-Қудс масаласини ИҲТ саммитида муҳокама этди

Туркия Исроил Ал-Қудс шаҳрини пойтахт этиб эълон қилиши муносабати билан тезкор саммит ўтказишга қарор қилди. Унда Ўзбекистон номидан Сенат раиси Ниғматулла Йўлдошев иштирок этди. Бу ҳақда Анадўлу агентлиги хабар бермоқда. 

Фото: Anadolu

​18 май куни Истанбул шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилотининг навбатдан ташқари саммити бўлиб ўтди. Унда нутқ сўзлаган ташкилот Бош котиби Юсуф ибн Аҳмад ал-Усаминнинг таъкидлашича, Исроил ўз пойтахтини Тель-Авивдан Ал-Қудсга кўчириши халқаро ҳуқуқ нормаларига мутлақо зид ҳаракат ҳисобланади. Буни легитимлаштиришда кўмак берган АҚШнинг ҳаракати эса жаҳон давлатларига нисбатан ҳурматсизлик.

Фото: Anadolu

Бош котиб айни пайтда Ал-Қудс мақомини ҳимоя қилиб келаётган Саудия Арабистони, Иордания, Марокаш раҳбарларига миннатдорлигини билдирди. 

Саммитда Афғонистон, Гвинея, Эрон, Қатар, Қувайт, Мавритания, Судан, Иордания, Шимолий Кипр Туркия Республикаси давлат раҳбарлари ҳамда Индонезия ва Гамбия вице-президентлари иштирок этишди. Фаластин, Қирғизистон ва Покистон давлатидан Бош вазир даражасида, Ўзбекистон, Жазоир ва Судандан парламенти спикерлари даражасида вакиллар иштирок этишди.

Мавзуга оид