Ўзбекистон | 17:20 / 22.05.2018
14527
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонга McDonald's, Burger King ва Starbucks брендлари кириб келиши мумкин

Американинг McDonald's, Burger King ва Starbucks каби брендлари 2019 йилнинг январигача Ўзбекистонда ўз тармоқларини очиши мумкин. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг «Чорвоқ» эркин туристик зонасини (ЭTЗ) ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида кўзда тутилган.

Ҳужжатга кўра, 2019 йилнинг январига қадар «Чорвоқ» эркин туристик зонаси ҳудудида жаҳон талаб ва стандартларига жавоб берадиган, овқатланиш соҳасидаги McDonald’s, Starbucks, Burger King ва KFC каби халқаро брендлар тармоқларини яратиш масалалари кўриб чиқилиши керак.

Бу қарор ижроси учун ЭTЗ дирекцияси, Давлат туризм қўмитаси ва Тошкент вилояти ҳокимияти масъул этиб тайинланди.

Бундан аввалроқ Тошкентда KFC’нинг илк ресторани очилиши ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга оид