Фан-техника | 15:19 / 24.05.2018
6500
2 дақиқада ўқилади

Viber асосчилари Ўзбекистон IT-бозорига сармоя киритишни режалаштирмоқда

Фото: Retail & Loyalty

АҚШ, Исроил ва Беларусдан IT-соҳадаги етакчи экспертлар делегацияси Mirzo Ulugbek Innovation Center (MUIC) таклифига биноан Тошкентга ташриф буюради.

Унинг таркибида - Viber асосчилари Марко Тальмон ва Игорь Магазинник, Strategeast компанияси президенти Анатолий Моткин ва Американинг International Tax and Investment Center директори Мухит Аханов бор, деб хабар беришди MUIC’дан.

«Viber вакиллари маҳаллий IT-бозорни тўғридан-тўғри инвестициялар кириш масаласи бўйича ўрганишни режалаштирмоқда», - дея хабар беришди марказдан.

Меҳмонлар Ахборот технологиялари вазирлиги, ДСҚ, «Ўзбектелеком» АК ва соҳани ривожлантириш учун масъул бўлган бошқа ташкилотлар билан учрашувлардан маълум натижаларни кутмоқда.
 
«Viber асосчилари Марко Тальмон ва Игорь Магазинникнинг республикага ташрифи MUIC ҳамда Strategeast компаниясининг амалий ҳамкорлик йўлидаги дастлабки қадамидир», - дея қўшимча қилиб ўтишди матбуот хизматидан.
 
Мутахассислар амалдаги солиқ қонунчилигини, таклиф этилаётган ислоҳотларни ўрганишни ва халқаро тажриба асосида уларни ахборот технологияларига нисбатан оптималлаштириш бўйича тавсиялар беришни режалаштирган.

Мавзуга оид