Ўзбекистон | 15:46 / 25.05.2018
20199
1 дақиқада ўқилади
Мактабгача таълим вазирига янги ўринбосар тайинланди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мактабгача таълим вазирининг молиявий масалалар бўйича янги ўринбосарини тайинлади.
Президент қарорига мувофиқ, Шодиёр Маматқулов Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирининг молиявий масалалар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
У ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Лойиҳалар ва импорт шартномалари экспертизаси маркази техник бинолари бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келган Қаҳрамон Орипов Тошкент шаҳар ҳокимига биринчи ўринбосар бўлганди.
Мавзуга оид
21:42 / 04.09.2024
Мактабларнинг бўш ерларида ДХШ асосида боғча қуришга рухсат берилади
18:53 / 30.07.2024
Мактаб ўқувчилари ва боғча тарбияланувчиларининг тўртдан бир қисмида турли касалликлар аниқланди
07:43 / 02.07.2024
Ўзбекистонда икки ойда қарийб 1200 та оилавий боғча ташкил этилди
18:44 / 20.06.2024