Спорт | 18:16 / 25.05.2018
8454
1 дақиқада ўқилади
Роналдиньо бир йўла икки аёлга уйланаёгани ҳақидаги хабарларни инкор этди
Бразилия футболи афсонаси Роналдиньо бир йўла икки аёлга уйланиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.
Аввалроқ, матбуотда унинг Рио-де-Жанейро шаҳридаги ҳашаматли уйида яшаётган икки маҳбубаси билан август ойида тўй маросимини ўтказиши ҳақида ёзилганди.
«Жуда катта ёлғон. Ҳамма бу ҳақда ёзяпти, аммо бу уйдирма. Бутун дунё менга қўнғироқ қилмоқда, бироқ, ҳеч қандай тўй режалаштирилаётгани йўқ», – деди Роналдиньо Globo нашрига.