Жамият | 19:21 / 29.05.2018
5099
2 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳар тегишли судлари раислари сайёр учрашувлар ўтказди

2017 йил 7 февраль куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги фармони имзоланган.

Мазкур фармон ижросини таъминлаш мақсадида, Тошкент шаҳар жиноят, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий судлари раислари томонидан ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш, судлар фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш юзасидан 2018 йилда ўтказиладиган сайёр учрашувлар графиги тасдиқланган.


Мана шундай сайёр учрашувлардан бири жорий йилнинг 29 май куни Юнусобод туман хокимияти биносида бўлиб ўтди. Тегишли давлат ташкилотларидан вакиллар ва мутахассислар ҳам қатнашди. Учрашув фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган савол-жавоб тарзидаги учрашув тарзида ўтказилди. Учрашувларни шахсан суд раислари олиб борди. Фуқаролар ўзларини қизиқтирган барча ҳуқуқий масалаларига ечим топишди.

Ўтказилган учрашув шуни кўрсатдики, муаммоларнинг аксарияти фуқароларнинг ҳуқуқий билимлари етишмаслиги натижасида вужудга келган бўлиб, улар, асосан, оила, мулк, мерос, бозор, ўз шахсий ҳуқуқини билмаслик, вақтинчалик ёки доимий рўйхатга қўйиш, солиқ, уй-жой қонунчилигини билмаслик кабилардан иборат бўлди. Тошкент шаҳар тегишли суд раислари фуқароларнинг эътироз ва шикоят-аризаларини, албатта, масъул шахслар томонидан қонунан кўриб чиқилишини таъминланишини назоратга олишларини таъкидлаб ўтишди.

Мавзуга оид