Жаҳон | 10:48 / 30.05.2018
3954
1 дақиқада ўқилади

Сорос Brexit бўйича иккинчи референдум учун кампания бошланганини маълум қилди

Фото: Globnews

Молиячи Жорж Сороснинг маълум қилишича, Буюк Британиянинг Евроиттифоқдан чиқиши бўйича иккинчи референдум фойдасига кампанияни яқин вақт ичида бошламоқчи. Бу ҳақда The Times ёзмоқда.

Нашр маълумотларига кўра, Сорос Буюк Британиянинг ЕИдан чиқишини «ҳар икки томонга ёмон таъсир қилувчи жараён», деб атаган.

Таъкидланишича, Brexit бўйича иккинчи референдум учун кампания «келаётган бир неча кун ичида» бошланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй Евроиттифоқдан тўлақонли Brexit’ни кечиктиришни сўраши мумкин экани хабар берилганди.

 

Мавзуга оид