Жаҳон | 23:26 / 03.06.2018
11344
2 дақиқада ўқилади

Филиппин президенти БМТ вакилига "тошини териш"ни маслаҳат берди

Фото: Rouelle Umali / Zuma

Родриго Дутерте филиппинлик судьянинг истеъфосини танқид қилган БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича экспертининг баёнотига қўпол равишда жавоб берди. Reuters шу ҳақида хабар берди.

Филиппин президенти Родриго Дутерте БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича экспертининг мамлакат суд тизими таҳдид остидалигидан огоҳлантиргани, филиппинлик судьянинг истеъфосини танқид қилгани юзасидан фикр билдирди. Филиппин етакчиси халқаро экспертнинг "тошини териши" мумкинлигини айтди. 

"Унга айтиб қўйинг, менинг мамлакатим ишларига аралашмасин. Тошини терсин", - деди Дутерте шанба кунги матбуот анжуманида Жанубий Кореяга расмий ташриф билан боришдан аввал. 

Май ойида Филиппин Олий суди Дутерте ҳукуматнинг баҳсли таклифларига қарши овоз бериш "душмани" деб атаган бош судья Мария Лурдес Серенони истеъфога чиқарди. Лавозимдан четлатиш конституцион қоидаларга риоя қилинмай амалга ошган. Дутерте судья қонунга зид равишда сайланганини баҳона қилган. 

БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича эксперти, ташкилотнинг судьялар ва адвокатлар мустақиллигига доир масалалар бўйича махсус маърузачиси Диего Гарсия-Саян мазкур истеъфони танқид қилди. "Олий суд қарори Филиппин президенти омма олдида бош судьяга унинг душмани эканини айтиб, истеъфога чиқариш билан таҳдид қилганидан икки кун кейин қабул қилинган", - деди Гарсия-Саян. У судьянинг истеъфосини асоссиз деб атади.

Мавзуга оид