Трамп 63 ёшли аёлнинг қамоқ муддатини қисқартирди
АҚШ президенти Дональд Трамп гиёҳванд моддалар сабаб умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган 63 ёшли Элис Мэри Жонсоннинг қамоқ муддатини қисқартирди. Оқ уй шу ҳақида хабар берди.
Манбада таъкидланишича, Жонсоннинг ҳатто эваралари ҳам бор. Аёл умрининг деярли 22 йилини қамоқда ўтказган.
"Жонсон хоним ўтмишда қилган ишлари учун жавобгарликни ўз зиммасига олган ва 22 йилга яқин вақт давомида намунали маҳбус ҳисобланган. Умрбод қамоқ жазосига қарамай, Элис қамоқда ўз реабилитацияси устида кўп ишлаган ва бошқа маҳбуслар учун ибрат бўлган", - дейилади Оқ уй хабарида.
Оқ уй Жонсоннинг қачон озодликка чиқиши ва айнан нима учун қамалганига аниқлик киритмаган.
Маъмурият гиёҳванд моддаларга қарши қатъий курашни давом эттириш ниятида, лекин жамият олдида қарзини узган кишиларга иккинчи имкон берилиши керак, деб ҳисоблайди.
Мавзуга оид
11:23 / 11.12.2024
Кремл Ғарб билан янги маҳбуслар алмашинувини истисно этмади
15:50 / 16.11.2024
РФ ва Ғарб ўртасида янги маҳбуслар алмашинуви февралда бўлиб ўтиши мумкин
02:48 / 06.11.2024
Сайлов бошланди, кўп овоз олиб ҳам ютқазиш мумкин бўлган сайлов
00:26 / 06.11.2024