Ўзбекистон | 21:50 / 08.06.2018
17331
1 дақиқада ўқилади
«Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси раҳбари лавозимдан озод этилди
Вазирлар Маҳкамаси «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси бош директорини лавозимдан озод қилиш тўғрисидаги қарорни қабул қилди.
Унга кўра, Сулаймон Худайқулович Худайқулов пенсияга чиқиши муносабати билан «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси бош директорлигидан кетган.
Маълумот учун, «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси — қалбакилаштиришдан ҳимояланган қимматли қоғозлар, паспорт қоғозлари, аксиз маркалар учун қоғозлар, пул босиладиган қоғозлар, банкнотлар, сертификатлар, лотерея билетлари, векселлар, чеклар, акциз ва почта маркалари, коллекция ва эсдалик тангалари тўплами, эсдалик нишонлари ва шу кабиларни ишлаб чиқарувчи бирлашмадир.