Фан-техника | 12:49 / 08.06.2018
32647
8 дақиқада ўқилади
Реклама

MEIZU қувватли ва ҳамёнбоп смартфонлари энди Ўзбекистонда!

Республиканинг гаджетлар бозорида янги қудратли рақиб пайдо бўлди. Машҳур брендлардан бири - MEIZU компанияси Ўзбекистонга смартфонларни расман етказиб бериши ҳақида маълум қилди.

Фото: Meizu

Ўзбекистон бозорини эгаллаш бўйича компания режалари жуда жиддий. Ҳозирданоқ электрониканинг республика миқёсидаги йирик савдо тармоқлари орқали маҳсулотнинг айрим моделларини сотиш бошланган.

Фирма дўконлари, сервис марказини очиш ва смартфонларнинг кенг ассортименти ва оригинал аксессуарлар сотувини йўлга қўйиш бренднинг яқин келажакдаги мақсадларидан.

Ўзбекистон бозорида фаолият олиб бориш қизиқарли ва истиқболли деб ҳисоблайдиган жаҳоннинг йирик компанияларининг юртимизга ташрифлари ортиб бормоқда. Харидорлар учун эса бу ўнлаб маҳсулотлар ичидан энг маъқулини танлаш имконияти демакдир. MEIZUни танлашингиз учун ушбу брендда асослар керагиданда ортиқроқ.

Смартфонлардан аллақачон фақатгина алоқа воситаси сифатида фойдаланилмай қўйди - эндиликда улар ҳар қандай шароитда ҳам иш юритиш, шахсий ёзишмалар ва кўнгилочар ўйинлар учун ҳақиқий «ақлли» мажмуага айланишга улгурди. Шунинг учун, олдин қурилмани танлашда мижоз фақат алоқа сифатига эътибор берган бўлса, ҳозирда танлашдаги асосий эътибор қулайлик ва самарадорликка қаратилмоқда. MEIZUда сизни қаноатлантирадиган барча имкониятлар мавжуд.

Фото: Meizu

Ўзига хос Flyme интерфейси компаниянинг ҳар бир смартфонида ўрнатилган бўлиб, Андроиднинг барчага маълум тизимига асосланган ва кўплаб параметрлари бўйича “аждод”ларидан ўзиб кетган. Максимал қулайлик ва ишлатишдаги оддийлик MEIZUнинг асосий афзалликларидан бири, шунинг учун интерфейс интуитив тарзда тушунарли, ички қисм эса юқори даражада бежирим ва аниқ - ҳеч қандай ортиқча чалкашликларсиз ва микросозламаларнинг ўнлаб саҳифалари, барча заруриятларни экранда бир нечтагина слайд ва таплар билан бажариш мумкин. Бунга махсус OneMind интеллектуал “слайдерлари” орқали эришилади, у мустақил тарзда фойдаланувчининг қарорларини ва унга маъқул ҳаракатларни кузатиб боради ҳамда кундан кунга барчасини фойдаланувчи учун соддалаштириб, унга мослашади. OneMind кўп ишлатиладиган иловаларни сақлаб қолади ва улар билан ишлашни янада қулайлаштирган тарзда иловаларни тез ишлаб кетишига имконият яратади.

Фото: Meizu
Фото: Meizu

MEIZU смартфонларида яна бир қизиқ технологик ечим — mBack функционал тугмасидир. Унинг ёрдамида фойдаланувчи Back (Орқага) ва Home (Уй) оддий тугмаларининг ноқулай жойлашуви ҳақида унутади, чунки mBack бу иккала тугмани ва бошқа функцияларни ҳам ўзида жамлаган. Тугмага тегиш Back функциясини амалга оширади, унга босиш эса Home функциясини юзага келтиради. Бундан ташқари, mBack тугмасига босилганда, смартфон блокланади (экранни ўчирган ҳолда) ёки қурилмани блокдан чиқаради, чунки тугмага бармоқлар изи сканери жойлаштирилган.

Фото: Meizu

Овознинг мукаммаллиги

Аудиотехнологияларни тараққий этганлиги аввалдан MEIZU компаниясига устунлик берган жиҳат саналади. MEIZU смартфонлари юксак даражадаги овоз тизимига эгалиги боис ҳар доим фойдаланувчилар томонидан қадрланган, бу даражага сифатли мусиқий компонентлардан фойдаланиш эвазига эришилган.

Масалан, Pro серияда динамик диапазонни кенгайтириш ва овоз бузилишларини камайтириш учун мустақил рақамли аналог овоз ўзгартиргич ўрнатилган.

Севимли мусиқангизни тиниқ ва табиий овозларда эшитиб завқ олинг.

Фото: Meizu

MEIZU тарихи 2003-йил бошланган, бироқ унинг илк қурилмаси телефон эмас, балки портатив мусиқий плеер ҳисобланади. Компания асосчиси, хитойлик бизнесмен, кўпроқ Джек Вонг сифатида танилган Хуан Сючжан, мп3-плеер кўринишини бозорда топишни уддалай олмайди, бу товушни ижро этишга бўлган унинг юқори талабини қаноатлантириши мумкин эди, шунинг учун у масалани умуман бошқача ҳал қилди - бундай плеерни қурилмадан мустақил тарзда яратди.

Икки йил ичида компания Хитой бозорини забт этди ва жаҳон бозорига чиқишни ўз олдига мақсад қилган ҳолда, плеерлар борасида етакчи рақиблардан бирига айланди. MEIZU E3 плеерлари 2005-йилнинг машҳур плеерлари сафига ҳам кирди, бир йилдан сўнг эса янги қурилма MEIZU MiniPlayer (M6) бозорга чиқди, бу портатив плеерлар оламида инқилоб эди. М6 плеерлар ҳақидаги тасаввурларни бутунлай ўзгартириб юборди, у нафақат мусиқа эшитиш учун, балки видео ва расмларни ҳам томоша қилиш учун ҳам хизмат қила бошлади.

Бироқ плеерлар ўрнига смартфонлар даври келганда, MEIZU ҳам бу оламга мослашишига тўғри келди. Илк MEIZU “ақлли” телефонини ишлаб чиқиш учун анча вақт - икки йил керак бўлди, натижа эса кутилганидан ҳам аъло бўлиб чиқди: қурилма энг илғор даражада бўлмаган, бироқ операцион тизим қисмидаги ўзига хос ечим мижозлар томонидан жуда илиқ кутиб олинди - MEIZU OS бир талай функцияларга эга бўлиб, мос келмаган маълумотлар ҳамда иловаларни ҳам бевосита юклай олган ва ўша пайтда бошқа смартфонларда бундай параметрлар мавжуд эмас эди.

Фото: Meizu

2011 йил, Андроид асосида Flyme интерфейсига эга янги MEIZU смартфони яратилди. Қурилма ватани бу янгиликни ҳақиқий муваффақият деб қабул қилди - сотиб олиш мумкин бўлган жойларда мижозларнинг чеки кўринмас эди. MEIZU смартфонларининг ютуғи сири жуда оддий бўлган - Flyme OS интерфейсида ишлаш тезлиги ва қулайлиги Андроид тизимларнинг бошқа кўринишларидан ўзиб кетди.

Компаниянинг ютуғи MEIZUга 600 миллион АҚШ доллари миқдорида сармоя киритган жаҳоннинг етакчи интернет-компанияларидан бири – Алибабанинг (Ўзбекистонда унинг AliExpress тармоғи мавжудлиги сизга маълум) ҳам диққатини тортди. Бундай молиявий сармоя киритилиши MEIZUга М-series бюджет смартфонларининг тўлиқ сериясини ишлаб чиқишни бошлашга, шунингдек Pro флагманларнинг қувватли сериясини ишга туширишга имкон берди.

Фото: Meizu
Фото: Meizu
Фото: Meizu

Бизнинг бозорга MEIZU айнан ушбу сериядаги янги смартфон — MEIZU Pro 7 билан кириб келмоқда.

Бу орқа қисмида қўшимча сенсорли OLED-экранга эга дунёдаги биринчи смартфон ҳисобланади, ушбу экран хабарларни кўрсатиб туриш учун, шунингдек манзара-излагич сифатида ҳам ишлатилиши мумкин.

Олд камера 16 мегапиксел, орқа панелда эса иккита 12 мегапикселли лазер фокуслагич ва портрет режимли камера ўрнатилган.

Фото: Meizu

Ҳамёнбоп моделлар қаторидан ўзбекистонликлар ҳам сотиб олишлари мумкин, масалан, буларга MEIZU M5s, M6 ва M6 Note моделларини мисол сифатида келтириш мумкин.

Идеал тарзда мосланган қурилмани маъқул нархларда пойтахтдаги “Малика” техно-марказида, Медиапарк, Arba.uz ва Mobile-Zone дўконлар тармоғидан сотиб олишингиз мумкин.

Ижтимоий тармоқлардаги MEIZU Uzbekistan расмий саҳифаларида бренд янгиликларини кузатиб боринг. Янгиликлар ҳали олдинда!

MEIZU смартфонлари — барча учун, ҳар бирингиз учун, сиз учун яратилган!

Сайт: meizustore.uz
Facebook: meizu.uzbekistan
Instagram: @meizu_uz
Telegram: @meizu_uzbekistan

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид