Дунёдаги энг кучли суперкомпьютер яратилди
Қўшма Штатлар Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Миллий лаборатория муҳандислари Summit номли дунёдаги энг кучли суперкомпьютер яратилгани ҳақида маълум қилишди. Бу ҳақда MIT Technology Review нашри ёзмоқда.
Нашр маълумотига кўра, Summit’нинг ишлаш қуввати 200 петафлопсни ташкил этади, бу сониясига сузиб юрувчи вергулли 200 млрд операцияга тенгдир.
«Таққослаш учун: Ердаги барча янги машина бир лаҳзада қилиши мумкин бўлган нарсани бажариш учун 305 кун давомида ҳар бир сония ичида операция ўтказиши лозим», - дея таъкидланади мақолада.
Summit ишлаш қуввати Хитойнинг Sunway TaihuLight (93 петафлопс) суперкомпьютери қувватидан деярли икки баробарга кўп. Хитой қурилмаси бундан аввал дунёдаги энг кучли компьютер сифатида баҳоланарди.
Хабар берилишича, олимлар Summit’дан генлар ва саратон касалликлари ўртасидаги эҳтимолий алоқаларни, шунингдек, наркотик моддаларга қарамлик пайдо бўлишига алоқадор ҳолатларни топиш мақсадида фойдаланишмоқчи. Шунингдек, суперкомпьютер иқлим моделлаштирилишида ҳам қўлланилиши мумкин, бу об-ҳаво башоратлари аниқликлигига ижобий таъсир кўрсатиши лозим.