Жамият | 19:04 / 09.06.2018
16366
1 дақиқада ўқилади

“Нексия-3”ни автосалондан чиқариб бериш эвазига 800 доллар олган шахслар ушланди 

Фото: Depositphotos

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда маҳкама ахборот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Марҳамат туман ҳокимлиги Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи А. фуқаро З.га “Нексия-3” автомашинасини 15 кун муддатда таниши Б. орқали автосалондан чиқариб бериши эвазига 800 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олиб, фуқаро Б.га берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаролар А. ва Б.га нисбатан жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Мавзуга оид