Иқтисодиёт | 10:36 / 09.06.2018
10734
1 дақиқада ўқилади

Жисмоний шахслар учун электрон рақамли имзо арзонлашди

Иллюстративный фото

Бу президентнинг 5.06.2018 йилдаги президентнинг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблашга доир ПФ-5456-сон фармонида назарда тутилган, деб хабар қилмоқда Norma.

Энди жисмоний шахсларга электрон рақамли имзо бериш учун тўлов ЭКИҲнинг 10%идан 7%игача камайтирилади. Яъни у 17 224 сўм ўрнига 12 056 сўмни ташкил этади (шарҳ эълон қилинган пайтдаги ЭКИҲдан келиб чиққан ҳолда).
 
Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун ЭРИни рўйхатдан ўтказиш учун тўлов миқдори ЭКИҲнинг 10%и миқдорида сақлаб қолинди.
 
Эслатиб ўтамиз, электрон рақамли имзо калитлари давлат ва банк хизматларининг барча турларидан эркин фойдаланиш имкониятини таъминлайди ва Давлат хизматлари марказлари томонидан расмийлаштирилади. У ерга шахсан бориб ёки ЯИДХП орқали электрон шаклда мурожаат қилиш мумкин.

Ҳужжат 7.06.2018 йилдан кучга кирди.

Мавзуга оид