Жаҳон | 17:53 / 13.06.2018
20627
2 дақиқада ўқилади

Иванка Трамп «Хитой мақоли» туфайли кулгига қолди

Фото: AFP

АҚШ президентининг қизи Иванка Трамп интернет фойдаланувчилари томонидан кулгига қолди, бунга у хитойча мақол деб айтган твитни эълон қилгани сабаб бўлган, деб хабар қилмоқда «Би-би-си».

«Буни қилиш мумкин эмаслигини айтадиганлар, буни қилаётганларга халақит бериши керак эмас. Хитой мақоли», - дея ёзган Иванка Трамп твиттердаги ўз саҳифасида.

Бироқ, унинг АҚШ ва Хитойдан бўлган обуначилари бу Хитой мақоли эмаслигини аниқлашиб, президент қизининг устидан кулишни бошлашган.

Фойдаланувчилар ёзувга қолдирилган изоҳларда шундай гапларни ёзиб, уларга мақол, дея таъриф беришган.

«Агар сен узумни татиб кўрмаган бўлсанг, унда уни нордон, деб айтма».

«Интернетда Хитой мақолларини эълон қиладиганлар, уларни аввал текшириб кўришлари керак».

Фойдаланувчилардан бири эса, Иванка бу гапни тахминлар ёзилувчи печеньеларда топиб олгани билан қизиққан.

Ёзув Иванка Трамп саҳифасидан ҳамон ўчириб юборилмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп КХДР етакчиси Ким Чен Ин аломат йигит эканини айтганди

Мавзуга оид