Жаҳон | 18:20 / 14.06.2018
27049
1 дақиқада ўқилади

Тошкент - Тошкент денгизи янги автобус йўналиши очилди

Фото: KUN.UZ

10 июнь кунидан Тошкент шаҳри (Истиқлол кўчаси) - Нурафшон (Тўйтепа) - Туябўғиз (Тошкент денгиз) шаҳар ташқарисидаги янги автобус йўналиши очилди. Бу ҳақда Toshtrans хабар бермоқда.

Нархлар: Нурафшонгача 1500 сўм, Туябўғиз (Тошкент денгизи)гача 2000 сўм.

Йўл вақти 1 соат 10 дақиқа, йўналиш узунлиги 41,5 км, ҳаракатланиш оралиғи 30 дақиқа.

Тошкентдан биринчи қатнов соат 07:00, охиргиси - 18:00да. Туябўғиздан биринчи қатнов 05.20да, охиргиси эса 18:30да.

Қатнов SAM AUTO LE-60 автобусларида амалга оширилади.

Йўналиш: Истиқлол кўчаси, Амир Темур хиёбони, 6-сонли туғуруқхона, 145-мактаб, Фарғона автотрассаси, Фарғона бозори (Рисовий), Қўйлиқ бозори (бозорга кирмасдан), Бектемир, Бектемир автотрассаси, Тошкент йўли, Нурафшон шаҳри (Тўйтепа), Туябўғиз поселкаси (Тошкент денгизи).

Мавзуга оид