Ўзбекистон | 10:16 / 15.06.2018
36218
6 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда янги концепция ишлаб чиқилди

Фото: Kun.uz

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг Экологик таълимни ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ҳужжат билан қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикасининг Экологик таълимни ривожлантириш концепцияси;

Концепцияни амалга ошириш бўйича йўл харитаси тасдиқланиши мумкин.

Қуйидагилар Концепциянинг асосий вазифалари этиб белгиланади:

"Таълим тўғрисида" ва "Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларига мувофиқ узлуксиз таълим тизимида экологик таълимни ривожлантиришнинг асосий принципларини (тамойилларини) белгилаш, уларни изчиллик билан босқичма-босқич таълим-тарбия жараёнига татбиқ қилиш ва бунинг асосида экологик таълимнинг самарадорлигини янги босқичига олиб чиқиш;

таълим дастурларини мавжуд экологик муаммолар ва уларни бартараф этиш, маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишга доир фаолиятдан келиб чиқиб, такомиллаштириш;

таълим олувчиларнинг эътиборини умумбашарий экологик муаммоларга қаратиш орқали она табиатнинг қайта тикланмас манбаларини сақлаб қолишга бўлган масъулиятини кучайтириш;
 
таълим олувчиларга экологик таълим ва тарбия беришнинг ва бу борадаги маърифий ишларнинг самарали шакллари ҳамда услубларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

янги ижтимоий-иқтисодий шароитларда экологик таълимнинг талаб қилинадиган даражаси ва сифатини, кадрлар тайёрлаш тизимининг амалда фаолият кўрсатиши ва барқарор ривожланишининг кафолатларини, устуворлигини таъминловчи норматив, моддий-техника ва ахборот базасини яратиш;

экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича давлат бошқаруви органлари ва таълим соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш.

Белгиланишича, қуйидагилар Йўл харитаси тадбирларини молиялаштиришнинг асосий манбалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг бюджетдан ташқари маблағлари;

жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия эҳсонлари;

халқаро молия институтлари, ташкилотлари ва донор-мамлакатларнинг кредитлари ва грантлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

Ўзбекистон Республикасининг экологик таълим тизимини ривожлантириш концепциясига кўра, ўсиб келаётган ёш авлодда экологик билим, онг, маданият ва тафаккурни шакллантириш ва ривожлантириш ҳамда экологик таълим-тарбия жараёнини тизимли ва самарали ташкил этиш, экология соҳасидаги илм-фанни жаҳоннинг илғор инновацион технологияларини жалб этган ҳолда янада такомиллаштириш Ўзбекистон Республикасининг экологик таълим концепциясининг асосий мақсадидир.

Ушбу мақсадга эришиш, уни амалда намоён этиш учун қуйидаги асосий вазифаларни амалга ошириш талаб этилади:

"Таълим тўғрисида" ва "Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларига мувофиқ узлуксиз таълим тизимида экологик таълимни ривожлантиришнинг асосий принципларини (тамойилларини) белгилаш, уларни изчиллик билан босқичма-босқич таълим-тарбия жараёнига татбиқ қилиш ва бунинг асосида экологик таълимнинг самарадорлигини янги босқичига олиб чиқиш;

аҳолини экологик жиҳатдан тарбиялаш ва унга экологик таълим бериш, экологик билимларни тарғиб қилиш, ноширлик фаолиятини, кўрик-танловлар ўтказишни, реклама ва шу кабиларни ташкил этиш;

таълим дастурларини мавжуд экологик муаммолар ва уларни бартараф этиш, маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишга доир фаолиятдан келиб чиқиб, такомиллаштириш;

таълим олувчиларнинг эътиборини умумбашарий экологик муаммоларга қаратиш орқали она табиатнинг қайта тикланмас манбаларини сақлаб қолишга бўлган масъулиятини кучайтириш;

таълим олувчиларга экологик таълим ва тарбия беришнинг ва бу борадаги маърифий ишларнинг самарали шакллари ҳамда услубларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

янги ижтимоий-иқтисодий шароитларда экологик таълимнинг талаб қилинадиган даражаси ва сифатини, кадрлар тайёрлаш тизимининг амалда фаолият кўрсатиши ва барқарор ривожланишининг кафолатларини, устуворлигини таъминловчи норматив, моддий-техника ва ахборот базасини яратиш;

экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича давлат бошқаруви органлари ва таълим соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш.

Концепция экологик таълим ва тарбиянинг ягона тизимда турувчи ажралмас воситалар мажмуаси бўлиб, унинг ёрдамида таълим олувчиларда қуйидаги:

коинотдаги ягона ҳаёт мавжуд бўлган ер сайёраси ҳақидаги тасаввурлар;

ўз яшаш муҳити тўғрисидаги билимлар;

атрофдаги олам, табиат ва инсонларни ўзаро узвий боғланганлик ҳақидаги илмий-назарий дунёқарашлар;

ўз ўлкаси ва ватанининг экологик тизимлари, уларнинг пайдо бўлиши, эволюцион ривожланиши, антропоген ўзгариши, макон ва майдон бўйича тарқалиш қонуниятлари;
ушбу қонуниятлардан келиб чиқадиган экологик хусусиятлар;

мамлакатимиз табиий бойликлари, уларнинг ҳолати, келажак истиқболлари;

миллий, минтақавий ва глобал миқёсдаги табиат ва жамият муносабатлари;

табиатни асраб-авайлаш, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, она заминнинг бойликларидан оқилона фойдаланиш ҳақидаги билимларни шакллантиради.

Ўзбекистон Республикасида экологик таълим қуйидаги муассасалар орқали жорий этилади:

давлат стандартларига мувофиқ таълим дастурларини амалга оширувчи давлат ва нодавлат таълим муассасалари;

таълим тизимининг фаолият кўрсатиши ва ривожланишини таъминлаш учун зарур бўлган тадқиқот ишларини бажарувчи илмий-педагогик муассасалар;

таълим соҳасидаги давлат бошқарув органлари, шунингдек уларга қарашли корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар.

Ўзбекистон Республикасининг узлуксиз таълим тизимида экологик таълим қуйидаги таълим турларига мувофиқ ҳолда амалга оширилади:

мактабгача таълим;

умумий ўрта таълим;

олий ва ўрта махсус ҳамда олий ўқув юртидан кейинги таълим;

кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш.

Концепция, Вазирлар Маҳкамаси, экологик таълим, қарор лойиҳаси 

Мавзуга оид