Спорт | 17:42 / 19.06.2018
10163
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик назоратчи ва комиссар жаҳон чемпионати ўйинларига тайинланди

Россияда бўлиб ўтаётган футбол бўйича жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик бош ҳакам, лайнсменлар, ҳакамлар назоратчиси ва ўйин комиссари ишлаяпти.

В гуруҳи 2-туридан ўрин олган Португалия – Марокаш беллашувида ўзбекистонлик ФИФА ва ОФК инструктори Фарҳод Абдуллаев ишлайдиган бўлди. У ҳакамлар назоратчиси сифатида фаолият олиб боради.

ЖЧ–2018. B гуруҳи, 2-тур

Португалия – Марокаш
Бош ҳакам: 
Марк Гейрег (АҚШ)
Қанот ҳакамлари: Фрэнк Андерсон (АҚШ), Жо Флетчер (Канада)
Захира ҳаками: Сергей Карасев (Россия)
Назоратчиси: Фарҳод Абдуллаев (Ўзбекистон)

Фото: The-uff.com

Олим Арифов эса С гуруҳидан ўрин олган Дания – Австралия ўйинига тайинлов олди. У комиссар сифатида фаолият олиб боради. Бу беллашув 21 июнь куни Тошкент вақти билан соат 17:00да бошланади.

Фото: The-uff.com

Мавзуга оид