Спорт | 01:12 / 21.06.2018
10630
1 дақиқада ўқилади

ЖЧ-2018. Испания Эрон устидан кичик ҳисобда ғалаба қозонди

Жаҳон чемпионати B гуруҳининг 2-турида Эрон ҳамда Испания терма жамоалари куч синашди. "Казань Арена" стадионида кечган ўйин Испаниянинг кичик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди. Ўйиндаги ягона гол 54-дақиқада Диего Коста томонидан киритилди. 

Испания ушбу ғалабадан сўнг очколари сонини 4тага етказиб олди ҳамда Португалия билан гуруҳда етакчилик қилмоқда. 3 очко тўплаган Эрон 3-поғонани банд қилиб турган бўлса, очкосиз келаётган Марокаш сўнгги ўринни эгаллаган. 

ЖЧ-2018. В гуруҳи. 2-тур

Эрон – Испания – 0:1

Гол: 0:1 – 54 Диего Коста.
Эрон: Бейранванд, Пуралиганджи, Ҳуссайни, Резаян, Хажсафи (Муҳаммади, 69), Эззатоллахи, Иброҳими, Амири (Годдос, 86), Ансарифард (Жаҳонбаҳш, 74), Азмун, Тареми.
Испания: Де Хеа, Пике, Альба, Карвахаль, Рамос, Бускетс, Иньеста (Коке, 71), Иско, Васкес (Асенсио, 80), Сильва, Диего Коста (Родриго, 89).
Огоҳлантиришлар: Амири (79).

Мавзуга оид