Спорт | 01:05 / 24.06.2018
63511
1 дақиқада ўқилади

Жаҳон чемпиони Мурод Хонтўраевга нисбатан суриштирув бошланди

Фото: tgchannels.com

Яккакураш спорт турининг аралаш тури бўйича жаҳон чемпиони Мурод Хонтўраев безорилик жиноятини содир этганликда гумонланмоқда. Бу ҳақида Kun.uz'га Юнусобод ИИБ вакиллари маълум қилди.

Мурод Хонтураев 1987 йилда Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида туғилган. 17 ёшида универсал жанг спорт тури бўйича Осиё чемпиони бўлган. У муваффақиятлари сабабли спортчилар орасида “Осиё айиғи” лақабини олган. 

Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 277-моддаси безорилик, яъни жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик, уриш-дўппослаш, баданга енгил шикаст етказиш ёки ўзганинг мулкига шикаст етказиш ёхуд нобуд қилиш ҳисобланади. 

Агар гумонланувчи безориликни баданга ўртача оғир шикаст етказиб содир этган бўлса, 3 (уч) йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоси билан жазоланади.

Мавзуга оид