Иқтисодиёт | 14:15 / 25.06.2018
6462
1 дақиқада ўқилади

Доллар курси 7871 сўмга тушди, евро 9174 сўмгача кўтарилди

Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини ўрнатди. Улар 26 июндан амал қила бошлайди.

АҚШ доллари курси 12,3 сўмга тушди ва 7871,66 сўмни ташкил қилди. Евро 23,4 сўмга қимматлашиб, 9174,42 сўм этиб белгиланди. Россия рубли 0,21 сўмга қимматлади ва 125,10 сўм турибди.

Аввалроқ, АҚШ валютаси курси 7870 сўмлик кўрсаткичда турганди.

Долларнинг “қулаши” Марказий банкнинг биржадаги интервенциялар янги стратегияси фонида юз бермоқда, у айирбошлаш курсига таъсир кўрсатяпти. Шу сабабдан Ўзбекистон миллий валютаси фаол суръатлар билан мустаҳкамланмоқда.

Мавзуга оид