Спорт | 07:35 / 25.06.2018
3707
1 дақиқада ўқилади

Хонда жаҳон чемпионатида энг кўп гол урган осиёлик футболчи бўлди

Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи доирасида Япония ҳамда Сенегал терма жамоалари куч синашди. "Екатеринбург Арена" стадионида кечган ўйин 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. 

78-дақиқада япониялик ярим ҳимоячи Кейсуке Хонда жамоасига 1 очко келтирган голга муаллифлик қилди. Бу жаҳон чемпионатида 9-ўйинини ўтказаётган футболчи учун 4-гол бўлди. Шу тариқа, Хонда мундиал тарихида Осиё вакиллари ўртасидаги энг яхши тўпурар бўлди. 

Мавзуга оид