Ўзбекистон | 02:01 / 01.07.2018
22714
2 дақиқада ўқилади

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимига юқори мансабдаги амалдор келиши мумкин

Фото: Photolur

30 июнь куни АҚШ Президенти Доналд Трамп маъмуриятида бир қанча лавозимий ўзгаришлар юз берди. Шулар орасида, жаноб Трамп Давлат департаментида иш олиб бораётган етакчи мутахассисни Ўзбекистонга элчи сифатида юборишга қарор қилган. Эндиликда номзодни Сенат тасдиқлаши лозим.

«Жаноб Розенблюм, айни пайтда Давлат департаменти котиби ёрдамчисининг ўринбосари сифатида 2014 йилдан буён Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари билан алоқалар бўлимида фаолият юритган», дейилади Оқ уй баёнотида.

Маълумот учун, 29 июнь куни АҚШ мустақиллиги шарафига ўтказилган байрам кечасида АҚШнинг Ўзбекистондаги айни элчиси Памела Спратлен дипломатик миссияси ўз ниҳоясига етиб бораётгани ҳақида гапириб ўтган.

«Вақт ўтиб борар экан, мен уч йил аввал келган мамлакатдан бугун анча фарқ қиладиган Ўзбекистонда туриб сизга мурожаат қилмоқдаман. Шу аснода бу он мен учун ҳам қувончли, ҳам маъюс ондир. Чунки кўпчилигингизга маълум бўлгани каби, ажойиб тарзда ўтган уч ярим йилдан кейин бу тадбир АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси сифатида мен иштирок этадиган эҳтимол охирги расмий тадбирларнинг биридир», дея таъкидлаган у.

Мавзуга оид