Жаҳон | 20:55 / 05.07.2018
4386
1 дақиқада ўқилади

Пхукетда сайёҳлар бўлган иккита қайиқ ағдарилиб кетди

Фото: РИА Новости / Виталий Аньков

Таиланднинг Пхукет ороли жануби ва жануби-ғарбида қисқа вақт ичида бортида 130 дан кўпроқ сайёҳ бўлган иккита қайиқ ағдарилиб кетди. Бу ҳақда Phuket News нашри маълум қилди.

Нашр маълумотларига кўра, воқеа жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда. Бундан ташқари, амалиётга мамлакат ҳарбий-денгиз кучларининг қутқарув кемалари жалб қилинган. Нашрнинг маълум қилишича, одамларни қутқариш бўйича амалиёт кучли шамол, тўлқинлар ва кеч тушиб қолгани сабабли қийинлашган.

Ўз навбатида “Ассошиэйтед Пресс” ахборот агентлигининг полицияга иқтибос келтирган ҳолда маълум қилишича, 90 га яқин одамни қутқаришга муваффақ бўлинган, 7 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.

Мавзуга оид